«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Иброҳимович «Арсенал»га қарши 12-тур учрашувида иштирок эта олмаслигидан афсусда эканини маълум қилди.
Швециялик футболчининг сўзларига кўра, жамоа усиз ҳам яхши ўйин кўрсата олади.
«Ҳар сафар ўз ўйинимни кўрсатишга уринсам, сариқ карточка оламан. Ҳакам бу карточкани менга нима деб изоҳлаганини билмайман – чарчаган эдим ва уни эшитмадим», - деди Златан.
«Англияда ўйнаш жуда оғир, жуда катта куч сарфлашга тўғри келади. Буни қабул қилиб, профессионал бўлиш керак, холос. Сариқ карточка олганимдан афсусдаман», - деди футболчи.
«Мен узр сўрашни истайман. Мен кейинги ўйинда майдонга тушишни жуда ҳам истаган эдим, бироқ жамоадошларимга ишонаман. Улар менсиз ҳам яхши ўйнай олишади», - дея қўшимча қилди Златан.