"Арсенал" ҳужумчиси Месут Ўзил қай тариқа "Реал"дан лондонликлар сафига қўшилгани ҳақида ҳикоя қилди.
"Мен "Реал"да ўйнаган чоғимда Венгер билан гаплашдим ва у "Арсенал"га ўтишимни истади. Мен : "Агар клубимни алмаштирсам - "Арсенал" биринчи танловим бўлади" деб жавоб бердим. Умуман, биз келишиб олдик ва мен бу ерга келишга қарор қилдим.
Мен Тьерри Анри, Деннис Бергкамп, Робер Пиресни яхши слайман. Улар мен изидан боришни истаган буюк футболчилар. Менга "Арсенал"да клубда ўйнаш жуда ёқади", - дейди келиб чиқиши турк бўлган немис футболчиси.