"Реал" яримҳимоячиси Альваро Мората клубда ва Испания терма жамоасида асосий таркиб учун жиддий курашаётганини таъкидлади.
Футболчи Marca газетаси таъсис этган Испания терма жамоасининг 2015/16 мавсумдаги энг яхши футболчиси деган совринни қўлга киритди.
"Реал" мавсумни жуда омадли бошлади ва биз рақиб дарвозасини ишғол қилишда давом этаверамиз. Менинг майдондаги дақиқаларим олтинга тенг. Мен клубда ҳам, терма жамоада ҳам асосий таркибдаги ўрин учун ҳар куни курашишдан бошқа иложим қолмаяпти. Гап совринлар ютиш ҳақида кетяпти. Бунинг учун дарвозада туришга ҳам розиман", - дейди Мората.