Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Рио Олимпиадаси совриндорлари “Биз сенинг фарзандларингмиз, Ўзбекистон!” тадбирида иштирок этишди

Баҳо:
+ | -

Пойтахтимиздаги 17-сонли умумтаълим мактабида “Биз сенинг фарзандларингмиз, Ўзбекистон!” шиори остида семинар-тренинги бўлиб ўтди.

Юнусобод туман ҳокимияти ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари ҳам иштирок этишди.

Жумладан Олиимпия ўйинлари чемпиони ва Олимпия ўйинларининг рекордчиси Руслан Нуриддинов, Олимпия ўйинлари олтин медали соҳиби Фазлиддин Ғоибназаров, Олимпия ўйинлари кумуш медали совриндори Шаҳрам Ғиёсов ҳамда Олимпия ўйинларининг бронза медали эгалари Рустам Тўлаганов ва Муроджон Аҳмадалиевлар шу куни ўз муҳлислари қаршисида уларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб беришди.

Тадбирдан кўзланган мақсад Тошкент шаҳридаги халқ таълими муассасаларида таҳсил олаётган ёшлар орасида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш, кузги таътил даврида уларнинг бўш вақтлари мазмунли ўтказилишини ташкил этишдан иборат бўлиб, ташкилотчилар ўз мақсадларига эришишди деб бемалол айта оламиз.

Зеро юртимиз ифтихорлари билан сухбат жараёнида ўқувчи ёшлар бир олам таассурот олишди. Олимпиячиларимиз ёш мухлисларининг ҳар бир саволларига эринмасдан, батафсил жавоб беришди. Айниқса ўзларининг биринчи устозлари хақида тўлқинланиб гапиришлари, қолаверса ватанга бўлган мухаббат, ягона мақсад йўлида бирлашиш, меҳнатдан чўчимаслик, қўлга киритилган ютуқлардан эса ҳаволаниб кетмаслик масаласида олиб борилган суҳбатларни ўқувчи ёшлар катта хаяжон билан тинглашди.

Тадбир якунида иштирокчилар Олимпия ўйинлари қаҳрамонларидан дастхат олиш, улар билан эсдалик учун суратга тушиш имконига эга бўлишди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:35, 09.11.2016.
Ўқилди: 9585 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.