«Ювентус» қишда «Зенит» яримҳимоячиси Аксель Витцелни сотиб олишга яна бир бор уриниб кўради.
Турин клуби футболчи учун 6-8 млн евро атрофида маблағ беришга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, «Зенит» футболчини ёзда 25 млн еврога сотмаган эди. Агар бу сафар ҳам таклифни рад қилса, июнь ойида Витцель эркин агентга айланади ва «Ювентус»га бепул ўтади.