«Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси Давид Вилья жамоанинг келажаги ҳақида ўз фикрини маълум қилди.
«Барселона»нинг ҳукмронлиги қачонлардир тугайди деб ўйламайман. Унинг таркибида дунёнинг энг яхши футболчилари тўпланган, «Барса» ҳам дунёнинг энг яхши клуби. Ҳар қандай футболчи бу ерда ўйнашни истайди.
Албатта клуб ўзгаради, кимдир келади, бошқалар кетади. Аммо «Барселона» совринлар учун курашадиган ажойиб жамоа бўлиб қолаверади» - деди Вилья.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» таркибида Давид Вилья 3 йил ўтказиб, 8та соврин ютиб олган.