Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Ал-Мирдасий ишлаган ўйинларда Ўзбекистон Жанубий Кореяга мағлуб бўлган

Баҳо:
+ | -

ЎФФ матбуот хизмати 15 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Жанубий Корея — Ўзбекистон термалари ўйини Саудия Арабистонидан бўлган ҳакам Фаҳад Ал-Мирдасийга ишониб топширилгани ҳақида маълумот берди. Қанотларда унга ватандошлари ёрдам беради.

ЖЧ—2018 3-саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтадиган беллашувга қадар ҳам Фаҳад Ал-Мирдасий Жанубий Корея ҳамда Ўзбекистон иштирокидаги икки беллашувда ишлаган. Ҳар икки ўйин ўзбекистонлик футболчиларнинг мағлубияти билан якунига етган.

2015 йилнинг 22 январь куни Ўзбекистон ва Жанубий Корея термалари Осиё Кубогининг чорак финалида ўзаро тўқнаш келди. Миржалол Қосимов бошчилик қилаётган Ўзбекистон терма жамоаси асосий вақтни 0:0 ҳисобида якунлаган бўлса-да, қўшимча дақиқаларда 2 та гол ўтказиб юборди. Учрашувни Ал-Мирдасий бошқариб борганди.

Орадан бир йил ўтиб, 2016 йилнинг 13 январь куни саудиялик ҳакам Ўзбекистон ва Жанубий Корея олимпия термалари иштирокидаги ўйинда ишлади. Осиё Чемпионати гуруҳ босқичи доирасидаги ўйинда кореяликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. Ўша мағлубиятдан кейин Самвел Бабаян бошчилик қилган Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Рио—2016 Олимпиадасида иштирок этмаслиги аниқ бўлди.

Маълумот учун, Самвел Бабаян қабул қилиб олгунига қадар ҳам Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Фаҳад Ал-Мирдасий бошқарган икки беллашувда иштирок этганди. Осиё Чемпионатининг саралашида Бангладеш 4:0 ҳисобида мағлуб этилган, ҳал қилувчи ўйинда эса Сурияга имконият бой берилган — 1:2.

Жанубий Корея ва Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг ЖЧ—2018 йўлидаги тўқнашуви 15 ноябрь куни Сеулдаги “World cup stadium”да Тошкент вақти билан 16:00 да старт олади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:33, 11.11.2016.
Ўқилди: 15661 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2304]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2240]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1822]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1671]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1602]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1593]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1567]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [1244]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1223]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1211]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик