Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Самарқанд «Динамо»си энг яхши футболчиларини тақдирлади

Баҳо:
+ | -

«Динамо» жамоаси муддат аввал Олий Лига йўлланмасини қўлга киритгач, Самарқанддаги сўнгги ўйиндан кейин аксарият футболчи ва мухлислар тақдирланишди.

Жумладан, жамоанинг тажрибали ҳимоячиси, бутун мавсум давомида ёшларга ўрнак бўла олган Алексей Николаев клуб томонидан «Йилнинг энг яхши футболчиси» деб топилди. Футболчига совринни Самарқанд вилоят Футбол Федерацияси вице-президенти Шуҳрат Сайфуллаев топширди.

Биринчи Лигада энг кўп ўйин ўтказиб, энг кам гол (19) ўтказган Михаил Наумов «Энг яхши дарвозабон» деб эътироф этилди. Моҳир посбонга фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғани Самарқанд вилоят «Динамо» Спорт Жамияти раиси Сервер Осмонов топширди.

«Динамо» жамоасининг 21 ёшли ҳужумчиси Амиржон Сафаров жорий мавсумда мавсумнинг кашфиётларидан бири бўлди. Сафаров чемпионат давомида «Динамо»нинг ғалабаларига катта ҳисса қўшиб, 23 та гол билан тўпурарлар рўйхатида етакчилардан бири бўлди. Айнан шу боис, у «Динамо»нинг 2016 йилдаги «энг яхши тўпурари» фахрий ёрлиғи ҳамда соврини билан тақдирланди. Унга совғани «Бунёдкор» ҳужумчиси Баҳодир Насимов топширди.

2016 йилги мавсум давомида «Динамо» жамоасини хоҳ уйдаги, хоҳ сафардаги ўйинларида ашаддий мухлис Шавкат Бурҳонов севимли жамоасини қизғин қўллаб-қувватлаб, мухлисларга ўрнак бўла олди. Фидойиликка жавобан ашаддий ишқибоз «Динамо» клуби томонидан «Йилнинг энг жонкуяр мухлиси» деб топилиб, фахрий ёрлиқ ва «Динамо» клуби футболчилари дастхати туширилган тўп билан тақдирланди.

 

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 12:12, 12.11.2016.
Ўқилди: 9727 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2304]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2240]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1822]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1671]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1602]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1593]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1567]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [1244]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1223]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1211]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик