Goal.com нашри Гризманнни Роналду ва Суаресдан сўнг йилнинг энг яхши учинчи футболчиси деб эълон қилди.
"Энг яхшилар учлигига кириш жуда зўр. Умид қиламанки, бир йилдан сўнг иккинчи бўламан, икки йилдан сўнг эса - биринчи. Майдондаги ва унинг ташқарисидаги ишлардан мамнунман. Бу мукофотни Ла лига-2015/16 нинг энг яхши ўйинчиси соврини билан бирдай кўраман.
Мен танлаган учлик? Роналду - энг яхши, у иккита соврин ютди. Иккинчи - Месси, ўзига хослиги учун. Улардан сўнг Жейми Варди, чунки у Англия чемпиони бўлди.
Роналду ва Месси – икки монстр, икки афсонадирлар. Ўн йилдан сўнг дунё уларга ҳеч ким тенг кела олмаслигини гапиради. Мен уларга яқинлашишга ҳаракат қиламан.
Гризманн 2016 йилда "Атлетико" билан чемпионлар лигасида финалига, Франция билан Евро-2016 финалига етиб борди, ҳар икки сафар ҳам Роналдунинг жамоасига ютқазди.