«Реал» клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Марсело Аргентинага қарши бўлиб ўтган ЖЧ-2018 саралаш баҳсида (3:0) огоҳлантириш олди.
Натижада у терма жамоанинг Перуга қарши бўладиган навбатдаги баҳсида майдонга туша олмайдиган бўлди. Шу боис, Марсело терма жамоа лагерини тарк этди ва Испанияга йўл олди.