«Ювентус» ва Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Даниэл Алвес Италия чемпионатидаги иштироки ҳақида сўзлаб берди.
«Мен Пикассога ўхшайман. Ким мени тушунса, яхши кўради. Тушунмаса, барибир миллионларни тўлайди.
Тез орада Бразилия терма жамоасидаги 100-ўйинни ўтказаман. Бу мен учун катта шараф.
15 ёшимда ота-онамни тарк этиб, профессионал футболчилик йўлини тутдим. Мақсадимга эришиш учун бор кучимни сарфладим. Баъзан бу ҳам етарли бўлмаган.
Италия чемпионатидаги иштирок мени кучли қилди. Бу ерда футболни яхшироқ англар экансан. А серияга ўтганимдан хурсандман» - деди футболчи.