«Милан» клуби қишки трансфер ойнасида яримҳимоячи Кейсуке Хонда ва ҳужумчи Луиз Адриануни трансферга қўймоқчи, деб хабар бермоқда Calciomercato.
Япониялик футболчини жамоа билан тузган шартномаси 2017 йилда ўз ниҳоясига етади. У билан Хитойнинг «Шанхай Шанган» клуби қизиқмоқда. Жорий мавсумда Хонда бор йўғи уч ўйинда майдонга тушган.
Луиз Адриану билан тузилган шартнома 2020 йилгача тузилган. У жорий мавсумда 5 марта майдонга тушган. Футболчи билан ЦСКА клуби қизиқмоқда.