Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Марчело Липпи: «Хитой мўжиза ярата олишига ишонаман»

Баҳо:
+ | -

Хитой терма жамоаси италиялик таниқли мураббий Марчело Липпи тайинланганидан хабарингиз бор. 68 ёшли мутахассис олдида мураккаб вазифа турибди: терма жамоани Жаҳон чемпионатининг финал босқичига олиб чиқиш. Хитойликлар ҳозирда 1 очкога эга бўлиб туришибди. Жамоа 15 ноябрь куни ўз майдонида Қатарни қабул қилади ва ЖЧ йўлланмаси учун курашиш имкониятини сақлаб қолиш учун рақибини мағлуб этиши талаб этилади. Марчело Липпи ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида саралаш босқичидаги бўлажак ўйинлар борасида сўз юритди.

«Биринчи навбатда футболчиларнинг ўзига бўлган ишончини қайтариш лозим. Дастлаб Қатар, сўнгра Жанубий Корея билан ўйинлар кутиб турибди. Мақсадимиз — жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш. Ишончим комил, мўжиза содир эта оламиз. Агар буни уддалай олмасак ҳам, ўсишга эришишимиз ва келажак учун пойдевор ўрнатишимиз лозим» - дейди Липпи.

Жанговар руҳнинг етишмаслиги
Хитой терма жамоаси анча йиллардан бери ЖЧ саралаш босқичида муваффақиятсиз иштирок этиб келмоқда. Ҳаттоки, терма жамоа сўнгги 3та ЖЧ саралашининг сўнгги босқичига ҳам етиб кела олмаганди. Хитой клуби Осиё чемпионлар лигасида ғолиб чиқди, терма жамоа Осиё кубоги-2015да чорак финалга чиқди, аммо ЖЧ саралашидаги омадсизликлар мухлисларни ҳайрон қолдираётган эди. Липпининг фикрича, биринчи навбатда футболчилардаги мамлакат шарафини ҳимоя қилиш туйғусини кучайтириш лозим.

«Ўша-ўша футболчилар клубда ва терма жамоада бошқача ўйин кўрсатишини тушунмайман. Миллий чемпионат, Осиё чемпионлар лигаси ва қитъа миқёсидаги мусобақаларда футболчилар жуда зўр ўйнашади, аммо навбат терма жамоага келганида улар ўзларига ўхшамай қолишади. Улар термада клубдаги ўйинларининг 40 фоизини ҳам кўрсатишмаяпти. Футболчилар миллий терма жамоа футболкасини кийгандан кейин зиммаларига қандай масъулиятни олаётганини ҳис қилишлари лозим. Спортчи учун мамлакат шарафини ҳимоя қилишдан шарафлироқ иш йўқ».

Италиялик мутахассиснинг фикрича, Хитой терма жамоаси жамоавий ўйин борасида ортда қолмоқда.

«Биз ва бошқа рақиблар маҳорати ўртасида катта фарқ йўқ. Аммо биз майдонда якдил бўлишни ўрганишимиз керак. Ўйинчилар қийин пайтда бир-бирларига ёрдам беришлари керак. Шундай қилсак, биз ҳар қандай рақибга қарши ўйинда кучли жамоага айланамиз. Хитойлик футболчилар аввалги ўйинларда ўзларининг энг яхши формаларидан узоқ бўлдилар, аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам уларни аутсайдер деб айтиб бўлмайди. Салбий натижаларга қарамай, ўйинлар тенгма-тенг курашлар остида кечган. Хитой голга тортадиган вазиятларни яратган, рақиблар эса майдонда катта устунликка эга бўлмаган».

Синовдан ўтган футболчиларга ишонч
Липпи «Гуанчжоу Эвергранд» билан Хитой чемпионатида 3 марта ғолиб чиққан бўлса, бир марта ОЧЛда бош совринга эга бўлган. Мураббий эса ўзининг қўлостида ўйнаган футболчиларга терма жамоада ҳам ишонч билдирмоқчи. Липпи Қатарга қарши ўйин учун «Гуанчжоу»нинг етти нафар футболчисини таклиф қилди. Бундан ташқари, фахрий футболчи, 2013 йилда Осиёнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган Чжэн Чжи терма жамоага яна таклиф этилди ва сардорлик боғичи унга топширилди.

««Гуанчжоу Эвергранд»нинг 6-7 нафар футболчисини терма жамоага таклиф қилдим, — дейди Липпи матбуот анжуманида. — Улар анча йиллардан бери бир жамоада ўйнаб келишмоқда ва бир-бирларини жуда яхши тушунишади. Қатарга қарши ўйинда ғалаба қозониш биз учун сув ва ҳаводек зарур. Албатта, бошқа клубларнинг кучли футболчилари хизматларидан ҳам фойдаланаман».

Манба: fifa.com
Киритилди: 19:52, 13.11.2016.
Ўқилди: 9687 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3765]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2878]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2001]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1878]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1856]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1606]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1564]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1503]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1491]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1340]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.