Бразилия терма жамоасининг ҳимоячиси Маркиньос Аргентина (3:0) терма жамоасига қарши ўтказилган ЖЧ-2018 саралаш ўйинидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Менимча, Месси – дунёнинг энг яхши футболчиси. У жудаям зўр дриблёр ва жуда тезкор. Уни бир футболчи тўхтатиб қололмайди. Баъзан жамоавий ҳаракат, икки ёки уч одам прессинг қилиб, тўпни олиб қўйиш мумкин.
Тиаго Силва? У терма жамоага қайтиш учун жуда кўп меҳнат қилди. Унинг мақсади шу эди. Ҳозир Бразилия терма жамоасида рақобат кучли. Ҳар бир футболчи майдондаги ўрни учун курашади» - деди футболчи.