Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

«Ливерпуль» клубининг собиқ юлдузи Роналдуни нокаутга учратгани ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» клубининг собиқ футболчиси Фил Бэбб Лиссабоннинг «Спортинг» клубида ўйнаган пайтида Криштиану Роналдуга дарс берганини эслади.

«Роналду сочларини худди Стив МакМанаман каби ўстириб олган ёш йигитча эди. Бир куни «Спортинг» машғулотида ҳужумчилар ҳимоячиларга қарши ўйнади. Шуда мен Роналду билан юзма-юз келиб қолдим. У бир неча чаққон ҳаракат қилиб, мени алдаб ўтиб кетди. Шу пайт ҳамма устимдан кула бошлади. Албатта бу ҳолат менга ёқмади, чунки қандайдир йигитчадан алданиб қолгандим.

Эртасига яна шу ҳолат юз берди. Роналду чаққон ҳаракат билан мени алдаб ўтмоқчи эди. Аммо бу сафар елкам билан уни башарасига кучли зарба бердим. Роналду ағдарилиб тушди. Ҳамма бирдан жимиб қолди. Шунда мен унга: «Ҳеч қачон бундай қилма!» - дедим. Бу воқеадан сўнг Роналду мен билан ҳазиллашмайдиган бўлди» - деди Бэбб SkySports хабарида.

Манба: isport.ua
Киритилди: 12:31, 14.11.2016.
Ўқилди: 17758 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.