«Реал» футболчилари Лука Модрич ва Серхио Рамос жароҳатидан тикланиб олишди.
Улар «Атлетико» клубига қарши ўйинда майдонга тушишга тайёр.
«Ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман ва дербида ўйнашга тайёрман» - деди Модрич. Хорватиялик футболчи ЖЧ-2018 саралашида Исландияга (2:0) қарши 1 тайм ўйнаган эди.
Рамосга келадиган бўлсак, футболчи умумий гуруҳда шуғулланмоқда ва «Атлетико»га қарши асосий таркибда майдонга тушади.