«Атлетико» яримҳимоячиси Коке «Реал» клубига қарши ўйиндан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу хавфли дерби. Биз «Реал»га орадаги фарқни ошириш учун имкон беролмаймиз. Бизга камида дуранг керак. Бироқ албатта ғалаба ҳақида ўйлаймиз.
Биз пешқадам эдик, аммо «Севилья»га ютқазиб, 5-ўринга тушиб қолдик. Ақлдан озиш мумкин.
Сентябрь ойида Примерадан тушиб кетишимиз мумкинлиги ҳақида гапирилганди. Октябрда 2-ўринга чиқиб олдик. Энди эса яна шубҳаланяпмиз.
Жорий мавсумда тўпни назорат қилишга эътибор қаратяпмиз, натижада яхши имкониятлар пайдо бўляпти. Биз жамоавий ҳужум ва ҳимоя услубида ўйнашимиз лозим» - деди Коке.