Кириш Регистрация
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи 0-2 Пахтакор
01/07 21:00 Франция 1-0 Бельгия
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

Ўзбекистон самбочилари жаҳон чемпионатида тўртта медални қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

11−13 ноябрь кунлари Софияда (Болгария) спортча ва жанговар самбо бўйича жаҳон биринчилиги бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 77 мамлакати вакиллари уч йўналишда — аёллар ва эркаклар ҳисоби ҳамда жанговар самбо бўйича 27 мукофот жамланмаси учун кураш олиб борди, хабар қилинди Халқаро самбо федерацияси (ХСФ) расмий сайтида.

Уч мусобақа якунлари бўйича 15 вакил билан иштирок этган Ўзбекистон термаси тўртта медални қўлга киритди. Спортча самбода Сарбон Эрназаров (68 кг гача) бронза медалига эга бўлди. Жанговар самбо бўйича эса Ислом Қудратов (75 кг гача, «бронза»), Исломжон Азимов (100 кг гача, «бронза») ва Олим Худойқулов (+100 кг, «кумуш») совриндорга айланди.

Турнирда ғолиблик Россия термасига насиб этди.

Мусобақа давомида ХСФ конгресси ҳам ўтказилиб, унда ташкилот таркиби 88 мамлакатгача кенгайди -Шри-Ланка, Филиппин ваКанада ҳам аъзо бўлди. Эндиликда федерация самбони олимпия спорт турлари таркибига киритишга эришишни мақсад қилган.

Келгуси жаҳон чемпионати 2017 йил Сочида (Россия) бўлиб ўтади.

Манба: gazeta.uz
Киритилди: 10:56, 15.11.2016.
Ўқилди: 6533 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.