Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: "Муҳим баҳс олдидан..."

Баҳо:
+ | -

Бугун мамлакатимизда футбол байрами. Гарчи ўйин юртимизда бўлмаса-да, бизда Жанубий Кореядан кўра каттароқ байрам ҳукмронлик қилиши керак. Чунки Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги энг муҳим ўйинларидан бирини ўтказмоқда. Шу пайтгача “мана шуниси муҳим” деб келганимиз аслида у қадар тўғри эмасди. Энг муҳими мана шу ўйин билан бошланади.

ДУРАНГДАН КЕЙИНГИ ҒАЛАБА

Бугунги учрашувнинг муҳимлиги, рақиб томоннинг бизга жуда таниш бўлиб қолганлигидир. Жанубий Корея биздан умуман қўрқмайди, биз ҳам аслан қўрқмай кетганмиз. Кўп енгилганмиз, тўғри, лекин кўп ўйнаганимиз боис, қўрқув ҳисси кўтарилган, деб ўйлайман. Япония билан ҳатто дуранг ўйнолмаётган пайтларимиз Қосимов ушбу ДУРАНГни амалга ошириб берганди. Кейин Абрамов бу дурангни меҳмонда ҒАЛАБАга айлантириб ташлади. Корея билан ҳам шу ҳолат. Дуранг ҳам анқонинг уруғи бўлиб турган паллаларда Қосимов бошчилигида ДУРАНГ қайд этилди. Миллати Абрамов билан бир бўлган мураббийдан ҳам ўша давомни кутишга ҳаққимиз бор-ку, тўғрими?! Тақдирни қарангки, буниси ҳам меҳмондаги баҳс ва яна қарангки, жуда кўпчилик рақиб бизни осонлик билан енгишини тахмин қилаётган паллаларда...

ИРИМЧИЛАР

Бугунги ўйин бизни анчайин ташвишга солган стадионида ўтишидан хабарингиз бор, албатта. Акмалнинг ўз дарвозасига гол уриб қўйганини эслаган корейслар ўша кунларни соғинишибди, шекилли, ўйинни Сеулдаги стадионга кўчиришган. Билишмайдики, таркибимизда улар суйган ҳимоячи йўқ. Аслини олганда, бугунги ўйинга стадионнинг у қадар таъсири йўқ. Мактаб стадионида бўлса ҳам Корея Кореялигини қилади барибир. Жанубликлар иримчилик қилаверишсин, зотан бизникилар бу масалада анча илгарилаб кетишган. Ҳеҳ, қаторасига нечанчи ўйиндаки кўк либосда ўйнаётган жамоага қарши ҳам шу хунарни кўрсатадими корейслар, ҳайронман!)

АЖАБЛАНИШ

Жанубий Корея матбуотининг ажабланган нарсасини ўқиб одамнинг энсаси қотди. “Бойвучча” кореяликлар наздида Ўзбекистон терма жамоаси чартер рейс билан учиши имконсиз юмуш, тавба!

Мен бошқа нарсага ажабландим. Канада терма жамоаси мураббийининг Жанубий Корея биздан кучлироқ ўйнаши мумкинлиги борасидаги гапига. Ҳар доим чартер рейсда учиб юрган жамоанинг тарихини билмаслик билан Ўзбекистон ҳамда Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги ўйинлар натижаларини билмаслик тенг бўлса керак, а?! Бу масалада ҳам биру бир.

КЕЛДИ ОЧИЛУР ЧОҒИНГ...

Жамоамизнинг энг кучли чизиғи бу, ярим ҳимоя. Унда етакчиларимиз ҳаракат қилишаётгани сир эмас. Деярли ҳамма баҳсда айнан шу чизиқда ўйнаётган йигитларимиз бошқа чизиқдаги айбларни беркитиб келишмоқда. Эндиги рақиб жиддий. Унинг ярим ҳимояси янада кучлироқ. Аксига олиб, ҳужуми ҳам дурустгина.

Тарихга назар солсак, Жанубий Кореядан мағлуб бўлган ҳамма ўйинимизда асосан ярим ҳимоячиларимизнинг нўноқлиги сезилиб турган. Охирги пайтда кўряпмизки, ярим ҳимояда ўйнаётган йигитларнинг ҳолати ёмон эмас. Лекин бугун ҳимоя ва дарвозадаги муаммоларимиз ҳам бўй кўрсатиб қолиши мумкин. “Барса”да ҳаттоки МСН ҳам жамоанинг кемтик жойларини ёпишга қийналаётган бир пайтда, бизникиларга Худо тўзим берсин-да ишқилиб.

БАЙРАМ БИЛАН...

Келинг, байрамона кайфиятингизни бузмайлик. Ўзи шундоғам хавотир катта. Ундан кўра, асосий мақсадга кўчайлик. Ахир,

... Эрта тонгдан туриб, бугунги кунингизни футболга қараб режалаштиргансиз, тўғрими?!

... Ҳаммасини шу – футболга қараб белгиладингиз-ку, нимасини яширасиз?!

... Оғир ва муҳим ўйинимизни томоша қилишга ҳозирлик кўришни кеча кечқурундан бошлаб юборганингиз-ку!

... Уялманг, айтаверинг! Ё ёлғонми?

... Дўстингизга қўнғироқ қилиб, футболни эслатиб қўйганингиз ёлғонми?

... Сал вақтлироқ бир уйда томоша қилишни режалаштирган бўлсангиз ҳам айтаверинг, уят жойи йўқ.

... Хуллас, катта футбол байрамига тайёргарлик кўраётганингиз очиқ ҳақиқат.

Футболда баъзан ҳисоб-китоблар эмас, ҳиссият ҳал қилади, деган машҳур гапни айтган Кройффга ишонамиз-да, бугунги ўйинда терма жамоамиздан барибир яхши натижа кутаверамиз. Эртага корейс халқига ўз матбуоти орқали мураббийининг ишдан олингани ҳақидаги мақолаларни ўқиш насиб этсин, деймиз. Бир биз ҳам байрам қилайлиг-ей...

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: maydon.uz
Киритилди: 11:05, 15.11.2016.
Ўқилди: 16576 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2354]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2219]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2019]

Фергюсоннинг тоби қочди [1994]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1590]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1582]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1374]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1372]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [1281]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1249]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик