«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду аввалроқ 41 ёшгача футбол ўйнамоқчи экани ҳақида гапирган эди.
«41 ёшдан сўнг нима қиламан? Балки янги шартнома имзоларман. 41 ёшгача ўйнашим ҳақидаги айтган гапларим – ҳазил. Келажак ҳақида ҳеч ким 100% гапира олмайди. Қисқаси, иложи борича кўпроқ вақт ўйнашга ҳаракат қиламан. Агар менга ҳалақит берадиган бошқа сабаблар бўлмаса, бу ишни амалга ошираман.
Балки бошқа фаолият билан ҳам шуғулланишим мумкин. Масалан, мени мода, кино ва бизнес қизиқтиради» - деди португалиялик HurderOfBuffalo хабарида.