Венгриянинг афсонавий дарвозабони Габор Кирай терма жамоадаги фаолиятини якунлади.
Венгрия ва Швеция (0:2) ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 40 ёшли дарвозабон учун миллий терма жамоа либосидаги 108-ўйин бўлди.
Габор Кирай Венгрия таркибидаги дастлабки ўйинни 1998 йилда ўтказган. Евро-2016да дарвозабон барча ўйинларда майдонга тушиб, энг яхши сэйв совринига эга бўлганди.













