Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Адҳамжон Эргашев Осиё чемпионатининг энг яхши атлети

Баҳо:
+ | -

Япония пойтахти Токио шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди. Аввал хабар бериб ўтганимиздек мусобақанинг дастлабки кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, жаҳон чемпиони Адҳамжон Эргашев ўсмирлар ўртасида 62 килограмм вазн тоифасида даст кўтаришда 121 кг, силтаб кўтаришда 151 кг, умумий 272 кг натижа билан олтин медалга сазовор бўлган ва Осиё чемпионлигини тантана қилганди.

Эътиборлиси Адҳамжон кейинчалик ўзидан уч ёш катта бўлган спортчилар баҳсида, яъни ёшлар ўртасида ҳам барча рақибларини ортда қолдириб, қитъа чемпиони унвонига сазовор бўлди. Бундан аввал ўсмирлар Олимпиадаси, шунингдек ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган ҳамюртимизнинг маҳорати Осиё оғир атлетика федерацияси ва қитъа чемпионати ташкилотчилари эътиборидан ҳам четда қолмади ва чемпионат якунида Адҳамжон Эргашев Осиё чемпионатининг энг яхши атлети совринига муносиб кўрилди.

Бу шубҳасиз ўзбек оғир атлетика мактабининг яна бир улкан ютуғидир. Шуни алохида таъкидлаш керакки кунчиқар юртда ташкил этилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 10 нафар спортчи билан иштирок этган бўлса улардан олтитаси совринли ўринларга сазовор бўлишди. Адҳамжон Эргашев делегациямиз ҳисобига иккита олтин медал келтиргани хақида айтиб ўтдик, шунингдек Фарход Собиров 1 та олтин ва 2 та кумуш медаллари билан умумий ҳисобда шохсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.

Шаҳзод Худойберганов эса ҳар уччала йўналишда бронза медали билан тақдирланди. Александр Ли битта кумуш ва иккита бронза медали билан 3-ўринга муносиб кўрилган бўлса, Осиё чемпионатида иштирок этган ҳар иккала қизимиз ҳам совринсиз қолишмади. 58 кг вазн тоифасида Муаттар Набиева учинчи ўринни, 69 кг вазн тоифасида эса Омадой Отақўзиевалар иккинчи ўринни эгаллашди. Ану шу тариқа умумжамоа ҳисобида Ўзбекистонлик атлетлар 2 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан Осиё чемпионатини Эрон ва Япониядан сўнг фахрли учинчи ўринда якунлашди.

Риодаги XXXI ёзги Олимпия ўйинлари якунланиши биланоқ Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси навбатдаги тўрт йиллик циклга тайёргарлини бошлаб юборди. Хабарингиз бор Рио-де-Жанейрода Руслан Нуриддинов ўзбек спорти тарихида биринчи бўлиб оғир атлетика бўйича Олимпия ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлаганди, шунингдек Руслан Олимпия ўйинлари рекордини янгилаган биринчи ўзбекистонлик спортчига айланганди.

Аммо мамлакатимиз оғир атлетика федерацияси мутасаддилари бу натижа билан тўхтаб қолиш ниятида эмаслар, аксинча Токиода ютуқлар залворини бунданда оширишга бел боғлаганлар. Бунинг учун ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги қитъа ҳамда жаҳон чемпионатларида терма жамоамиз аъзолари муносиб иштирок этишлари, халқаро майдонда тажриба тўплашлари учун барча шароитларни яратиб беришмоқда. Зеро бугунги ёшлар навбатдаги Олимпия ўйинларида терма жамоамиз асосини ташкил этиш беришса ажаб эмас.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 12:14, 16.11.2016.
Ўқилди: 6052 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.