«Ювентус» ҳужумчиси Мойзе Кин Италия чемпионатининг 13-туридан ўрин олган «Пескара» клубига қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.
Ҳужумчиларининг жароҳати туфайли, бош мураббий Массимилиано Аллегри мана шу вариантни кўриб чиқмоқда.
Агар 16 ёшли Кин майдонга тушадиган бўлса, Италия чемпионатидаги 2000 йилда туғилган биринчи футболчи бўлади.
«Янги Балотелли» лақабини олган Киннинг агенти Мино Райола «Ювентус» раҳбарияти билан уч йиллик шартнома борасида музокара олиб бормоқда.