«Милан» клуби ёш дарвозабони Жанлуиджи Доннаруммани сақлаб қолиш учун ҳаракат қилмоқда.
«Ювентус» томонидан билдирилган жиддий қизиқиш туфайли миланликлар футболчига таклиф қилинадиган янги шартнома бандларини қайта кўриб чиқмоқчи.
Аввалроқ, «Милан» ёш иқтидорга 18 ёшга тўлиши билан йилига 2 млн еврога тенг маошни таклиф қилган эди. Энди эса бу суммани 4,5 млн еврога кўтаришга рози.
Эслатиб ўтамиз, шартнома Доннарумманинг 18 ёшга тўлган куни – 25 февралда имзоланади.