Кириш Регистрация
15/04 00:00 Борнмут 1-0 Фулхэм
15/04 00:00 Атлетико 4-2 Вальядолид
15/04 16:00 Олимпик 0-2 Иштихон
15/04 17:00 ФарДУ 3-1 Оқ-тепа
15/04 18:00 Машъал 0-0 Шўртан
15/04 20:15 Навбаҳор 1-1 Нефтчи
15/04 23:59 Боруссия Д 3-1 Барселона
15/04 23:59 Астон Вилла 3-2 ПСЖ
16/04 10:00 Цементчи 2-2 Хоразм ФА
16/04 16:30 Арал 0-3 Сўғдиёна
16/04 18:00 Динамо 3-1 Лочин
16/04 23:30 Ньюкасл - Кристал Пэлас
16/04 23:59 Реал Мадрид - Арсенал
16/04 23:59 Интер - Бавария
17/04 20:00 Андижон - Сурхон

Ўзбекистон — кураш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати етакчиси

Баҳо:
+ | -

12−13 ноябрь кунлари Кочидаги (Ҳиндистон) Ражив Ганди номидаги стадионда 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида кураш бўйича саккизинчи жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 26 мамлакатдан 400 га яқин спортчи иштирок этди, деб хабар қилади Халқаро кураш ассоциацияси.

Икки кун давом этган беллашувлар якунига кўра, Ўзбекистон вакиллари 9 олтин, 3 кумуш ва 1 бронза медалини жамғарган ҳолда умумий ҳисобда биринчи ўринни банд этди. Кейинги ўринларни эса Эрон (2−3−1) ва Япония (0−1−1) эгаллади.

Руслан Бўриев (60 кг), Шаҳрам Аҳадов (66 кг), Раҳмутилло Нуриддинбеков (73 кг), Хусниддин Ҳусанов (100 кг гача), Бекмурод Олтибоев (+100 кг), Маҳлиёхон Юлдашева (52 кг гача), Мухлиса Абдумаликова (57 кг гача), Умидахон Мирҳомидова (63 кг гача) ва Раҳима Юлдашева (78 кг) чемпион бўлди.

Абдулализ Бўриев (60 кг), Садам Аҳметов (73 кг) ва Сарвар Икромов (90 кг гача) кумуш медални қўлга киритган бўлса, Рўзимбой Эшчанов (90 кг гача) «бронза» билан чекланди.

Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг энг яхши жамоаси номи ҳам Ўзбекистонга насиб этди.Бекмурод Олтибоев эса энг яхши курашни номига сазовор бўлди. 

Манба: gazeta.uz
Киритилди: 19:23, 16.11.2016.
Ўқилди: 7939 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz