Кириш Регистрация
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи 0-2 Пахтакор
01/07 21:00 Франция 1-0 Бельгия
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

Руслан Чагаев нима учун Германиядан Россияга кўчиб ўтганига тушунтириш берди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонда чоп этиладиган News Арена нашри билан суҳбатда боксчи Руслан Чагаев Германиядан Россияга кўчиб ўтиши сабабларини тушунтириб берди.

«Шунчаки клубимни алмаштирдим. Менга яхши шароит ва шартнома таклиф қилишди. Кўчиб ўтишимга асосий омил шу. Боксчи учун мукаммал шароит асосий ролни ўйнайди. Ажойиб муҳит, ажойиб мухлисларинг ва уларнинг эътибори бўлиши ёқимли», — деб жавоб берган Руслан Чагаев, ишларини йўлга қўйиб олгач Ўзбекистонга қайтишини ҳам айтиб ўтган.

«Ҳозир бўш вақтим кўп бўляпти. Боксдан кейинги ҳаётимни йўлга қўйишга ҳаракат қиляпман. Оилам даврасида кўпроқ бўламан, фарзандларим учун вақт сарфлайман».

Лукас Браунга қарши жанг Руслан Чагаев фаолиятидаги энг аламлисими?

«Мен ҳакамнинг қарорига қўшилмайман. Аммо у шундай баҳоладими, демак тортишиб ўтиришга ҳожат йўқ. Буни энди ҳеч ким ўзгартира олмайди».

«Ўзбекистонлик боксчиларнинг профессионал фаолиятини кузатиб боришга ҳаракат қиламан. Россияда ўтган жангларини бориб томоша қилдим. Яхши боксчиларимиз кўп. Улар ҳали ўз сўзини айтади. Унутишмасин, мен уларнинг биринчи рақамли мухлисиман», — деб айтиб ўтган Чагаев.

Руслан қайта жанг ўтказиш имкони бўлса, кимни рақиб сифатида танлаши борасидаги саволга очиқ жавоб беришни истамаган: «Энди бунинг аҳамияти йўқ. Барибир қайтиб келмайди, ҳаётга реал кўз билан қараган яхши. Мен фаолиятимни тугатдим, жангларимнинг ҳаммаси энди ўтмиш».

Ўзбекистонлик боксчи спортдаги ягона армони ҳаваскорлар ўртасида Олимпиада медалини қўлга кирита олмагани эканини қўшимча қилган:

«Ҳа, бу менинг ягона армоним. Фаолиятимдан баъзида қониқиш ҳосил қилмаганман, баъзида эса аксинча. Ўйлаб кўрсам, ундан кўнглим тўлган. Афсусланмайман. Нимага эришган бўлсам ҳам, ҳаммаси Яратганнинг менга берган инъоми. Пешонамга нима ёзилган бўлса, шу бўлди».

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:25, 16.11.2016.
Ўқилди: 15517 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.