Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

ОЧЛда иштирок этадиган ўзбек клублари аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг бугун бўлиб ўтган ўйинларидан кейин Осиё чемпионлар лигасида иштирок этадиган Ўзбекистон клублари аниқ бўлди. Бу ҳақида ўзбекистонлик таниқли журналист Алишер Никимбаев ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида маълумот бериб ўтди.

"Локомотив" мамлакатимиз чемпиони сифатида Ўзбекистонга 2017 йилда бериладиган гуруҳ босқичи йўлланмаси 1та йўлланмага эга бўлади.

ОЧЛнинг саралаш босқичи учун бериладиган 2та йўлланмаларидан бирини "Бунёдкор" қўлга киритиб бўлди. "Қалдирғочлар" вице-чемпион сифатида бу йўлланмани нақд қилишди. "Насаф" эртага бўладиган "Сўғдиёна"га қарши ўйинда камида дуранг ўйнаса, мамлакат чемпионатининг бронза медалини нақд қилади. Бу эса қаршиликларга ОЧЛнинг саралашида иштирок этиш имкониятини беради.

"Локомотив"нинг гуруҳдаги рақиблари декабрь ойида ташланадиган қуръа натижасида аниқ бўлади.

"Бунёдкор" ва "Насаф"нинг саралаш босқичидаги рақиби деярли аниқ. Клубларимиз битта ўйиндан иборат саралаш баҳсини сафарда ўтказишади ва жамоаларимизга Қатарнинг "Ал-Жаиш" ва Саудия Арабистонининг "Ал-Фотиҳ" клубларига рақиблик қилади.

Ўзбекистон клубларининг рақиблари Ўзбекистон кубоги финалидан кейин аниқ бўлади. Ўзбекистон кубогини "Насаф" қўлга киритса, Рўзиқул Бердиев шогирдлари Қатарга йўл олишади ва Сардор Рашидов жамоасига қарши ОЧЛнинг гуруҳ босқичи йўлланмаси учун кураш олиб боришади. Бу ҳолатда "Бунёдкор"га Саудиянинг "Ал-Фотиҳ"и рақиб бўлади. Аксинча, "Насаф" Кубок финалида ютқазса, жамоаларимизнинг рақиблари ўрин алмашади. Саралаш баҳслари 7 февраль куни бўлиб ўтади.

Изоҳ: Ироқ клублари ОФКнинг лицензиялаштириш талабини бажара олишмаса, ушбу мулоҳаза тўғри бўлиб чиқади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:03, 17.11.2016.
Ўқилди: 32477 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.