Халқаро олимпия қўмитаси Пекин-2008 олимпиадасида иштирок этган 16 нафар спортчининг натижаларини бекор қилди.
Спортчиларнинг допинг таҳлиллари қайта текширишдан ўтказилганда уларнинг қонида тақиқловчи моддалар борлиги аниқланган. Энди бу спортчиларнинг дисквалификация муддати билан тегишли федерациялар шуғулланади. Бундан ташқари улардан медалларни топшириш талаб қилинади.
Спортчилар рўйхати қуйидагича:
Хаджимурат Аккаев (Россия, оғир атлетика, бронза, туринабол)
Хасан Бароев (Россия, юнон-рум кураши, кумуш, туринабол)
Наталья Давидова (Украина, оғир атлетика, бронза, туринабол)
Хрисофи Деветци (Греция, енгил атлетика, бронза, станозолол)
Мария Грабовецкая (Қозоғистон, оғир атлетика, бронза; туринабол, оксандролон, станозолол)
Ирина Кулеша (Беларусь, оғир атлетика, 4-ўрин, туринабол)
Дмитрий Лапиков (Россия, оғир атлетика, бронза, туринабол)
Асет Мамбетов (Қозоғистон, юнон-рум кураши, бронза, станозолол)
Майя Манеза (Қозоғистон, оғир атлетика, станозолол)
Ирина Некрасова (Қозоғистон, оғир атлетика, кумуш, станозолол)
Вита Паламарь (Украина, баландликка сакраш, 5-ўрин, туринабол)
Низами Пашаев (Озарбайжон, оғир атлетика, 5-ўрин, туринабол, оксандролон, станозолол)
Виталий Рахимов (Озарбайжон, юнон-рум кураши, кумуш, туринабол)
Владимир Седов (Қозоғистон, оғир атлетика, 4-ўрин, станозолол)
Елена Слесаренко (Россия, баландликка сакраш, 4-ўрин, туринабол)
Денис Юрченко (Украина, лангарчўп билан сакраш, бронза, туринабол)