Тошкентнинг "Локомотив" клуби ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев бугун ўғил фарзандли бўлди. Бу ҳақда “Локомотив” клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Чақалоққа узоқ умр, соғлиқ-саломатлик тилаган ҳолда келажакда яхши инсон бўлиб вояга етишини ният қилиб қоламиз. Ислом, биринчи фарзанд муборак бўлсин!”, – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” куни кеча Ўзбекистон чемпионлигини муддатидан аввал қўлга киритди.