Уэйн Рунининг Англия терма жамоасидан эрта қайтиши ҳақиқатан ҳам футболчининг жароҳати билан боғлиқ бўлиб чиқди.
Ушбу хафтада 31 ёшли футболчи атрофида кўп баҳс-мунозара бўлиб ўтди, матбуот унинг маст ҳолатдаги фотосуратини тарқатди, кейинроқ футболчи бош мураббий Гарет Саутгейтга бўйсунмаганлиги хабар қилинди.
Шундан сўнг терма жамоа устози, гўёки Рунини клуби ихтиёрига қайтариб юборган, аммо The Times нашри футболчининг жароҳати ростлигини хабар қилмоқда.
Нашрга кўра, Шотландияга қарши учрашувда 90 дақиқа ҳаракат қилган Уэйн "Уэмбли" стадиони ювиниш хонасидан чиқаётганда қувватлантирувчи исимлик идишини босиб олиб сирпаниб кетган ва тиззасини уриб олган. Бу жароҳат футболчига терма жамоа билан шуғулланишга ҳалақит берган.