Португалия терма жамоасининг расмий твиттери Евро-2016 финалидан ўрин олган Франция (1:0) терма жамоасига қарши ўйиндан кейин, Криштиану Роналдунинг сўзлари ёзиб олинган видеони эълон қилди.
Унда Роналду қуйидаги сўзларни айтган:
«Биринчидан бош мураббий Фернанду Сантушга миннатдорчилик билдираман. Усиз ҳеч нарсага эришолмасдик. Иккинчидан жамоамизнинг барча аъзоларига раҳмат айтаман, улар ҳам бу ғалабага ўз ҳиссасини қўшди.
Ҳеч ким Португалияга ишонмаган эди, аммо биз бунга эришдик. Ҳаммамиз. Бугун мени энг бахтиёр куним. Қўлга киритган совринларим, Чемпионлар лигасида ғалабани унутдим. Бугунги ғалаба ҳаммасидан муҳим.
Мен уч-тўрт марта йиғладим. Укам ўзимни босишим кераклигин айтди, аммо буни иложи бўлмади.
Бу ҳақиқатни қалбдан айтмоқдаман. Ўғлимнинг ҳаёти билан қасам ичаманки, жудаям баҳтиёрман. Буни 100 марта такрорлаган бўлардим. Биз бунга лойиқ эдик ва Португалия тарихига кирдик» - деди Роналду.