«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Уэйн Руни маст ҳолида тушган фотосуратлар юзасидан ёзилган танқидларга жавоб берди.
«Матбуотда ёзилган гаплар – шармандалик. Мен Англия терма жамоасида ўйнаганимдан, ютуқларимдан фахрланаман. Бу мақолаларни ёзганлар уялиши керак. Улар мени ҳурмат қилмаяпти. Ҳаммаси жонга тегди. Етар. Бу мени охирги гапим» - деди Руни.