"Рубин" ҳимоячиси Серхио Санчес Испания чемпионатининг "Барселона"-"Малага" учрашувида (0:0) ҳакам чиқарган қарорга қўшилмаслигини маълум қилди.
Учрашув ҳаками Неймарга ишлатган қўполлиги учун меҳмонлар ҳимоячиси Диего Льорентени майдондан четлатган эди.
"Ҳар доим бир хил нарса. Бу қайғули. Аҳмоқона фаворитизмнинг яна бир кўриниши, бу жирканч. Улар гол уриб ғалаба қозонишлари керак. Бу талончилик. Хафа бўлма, Льоренте.
"Малага" катта куч сарфлади ва катта иш бажарди. Икки карра қийин бўлган ўйиндаги дуранг билан уларни табриклайман", - деб ёзади Санчеси ўз твиттерига.