«Атлетико» яримҳимоячиси Коке Испания чемпионатида «Реал» (0:3) клубидан учралган мағлубиятга изоҳ берди.
«Натижадан ранжидик, чунки ўйин 0:3 ҳисобида якунланмаслиги лозим эди. Биз ғалаба қозонмоқчи эдик, бироқ буни уддалай олмадик. Рақибни табриклаймиз.
Биринчи голни рикошет туфайли ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда йўқ жойда пенальти белгиланди. 0:2 ҳисобидан чиқиб кетишни эса иложи йўқ эди» - деди Коке Marca хабарида.