"Шахтёр" футболчиси Дарио Срна саратон касаллиги билан оғриган 12 ёшли Юрийнинг Криштиану Роналду ва Лука Модрич билан учрашишига ёрдам берди, дея хабар беради украинанинг "Профутбол" телекўрсатуви.
Юрийни "Реал" базасида Лука Модрич ва Криштиану Роналду кутиб олдилар.
"Реал" ўйинчилари билан учрашиш болакайнинг орзуси эди. Учрашув давомида Юрий кумирлари билан суратга тушди ва улардан дастхат олди.