«Тоттенхэм Хотспур» ҳужумчиси Харри Кейн клубдан катта маош талаб қилгани ҳақидаги хабарларни инкор қилди.
«Мен бу ерда бахтиёрман ва узоқ вақт қолишни истайман. Айни пайтда музокара олиб бораяпмиз ва ишончим комил, келишиб оламиз. Мен ваҳима қилаётганим йўқ ва клубдан ҳеч нарсани талаб қилмаяпман. «Тоттенхэм»да узоқ вақт ўйнашни истайман ва ишончим комил, шундай бўлиб чиқади» - деди Кейн Sky Sports хабарида.
Аввалроқ уни «Тоттенхэм» клубидан ҳафтасига 100 минг фунт маош сўраётгани ҳақида хабарлар чиққан эди.