«Ал-Ҳилол» ҳужумчиси Дарвин Нуньес Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин. Футболчининг хизматларига «Ньюкасл» клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда «talkSPORT» нашри маълумот тарқатди.
Манба берган хабарларга кўра, Александр Исак жамоадан кетганидан сўнг ҳужум чизиғидаги муаммони асло ҳал қила олмаётган «ҳаккалар» бош мураббийи Эдди Хау Нуньес билан шартнома имзолашни хоҳламоқда. Нуньес ««Ал-Ҳилол» билан меҳнат шартномасини бекор қилиши ва Англияга қайтиши кутилмоқда. Айни дамда томонлар ўзаро музокаралар олиб боришяпти.
Жорий мавсумда 26 ёшли уругвайлик футболчи барча турнирларда бор-йўғи 24 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 5 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Таъкидлаб ўтиш жоизки, Нуньес февраль ойидан бери майдонга тушгани йўқ, чунки «Ал-Ҳилол» легионерлар лимитидан ошиб кетгани сабабли уни мавсум учун рўйхатдан чиқариб ташлаган эди.













