Кириш Регистрация
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал 1-2 Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад 3-3 Алавес
11/04 18:00 Кальяри 1-0 Кремонезе
11/04 18:00 Торино 2-1 Верона
11/04 19:00 Брентфорд 2-2 Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли 0-2 Брайтон
11/04 19:15 Эльче 1-0 Валенсия
11/04 21:00 Милан 0-3 Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор - Сурхон
12/04 17:00 Динамо - Локомотив
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон - ОКМК
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

Шавкат Бурҳонов: «Динамо»нинг 12-ўйинчиси бўлишга интилдик, финалда эса бетараф бўламиз»

Баҳо:
+ | -

«Динамо» клубининг Биринчи Лига ғолиби сифатида Олий Лигага қайтишига футболчилар қатори жамоани йил давомида ёлғизлатиб қўймаган мухлисларнинг ҳам ҳиссаси беқиёс бўлди.

Хусусан, мавсум давомида «Динамо» жамоасини хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлсин тинмай қўллаб-қувватлаган ашаддий ишқибоз Шавкат Бурҳонов чемпионат якунида клуб томонидан «Энг жонкуяр мухлис» сифатида тақдирланди. «Динамо» мухлислари етакчисининг мавсум якуни ва Самарқандда ўтадиган Ўзбекистон Кубоги финали борасида фикрлари билан қизиқдик.

«Авваламбор, «Динамо» клуби ва барча мухлисларни жамоамизнинг Олий Лигага муддатдан аввал чиқиши билан табриклайман. Менимча, барча Самарқанд клубининг тезроқ Олий Лигага қайтишини интизорлик билан кутди. Биринчи Лигада тўп суришига қарамай, бутун мавсум давомида севимли жамоамизни Самарқанддаги ўйинлардан ташқарида ҳам, Хоразмдан Андижонгача бўлган ўйинларда стадионнинг ўзида туриб қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилдик. Мухлислар билан «Динамо»нинг 12-ўйинчиси бўлишга интилдик. Бунга жавобан Илҳом Шарипов бошчилигидаги клубимиз вазифани бажариб, мухлисларни хурсанд қилди.

Жамоамиз Олий Лигага тайёргарликни шу йилнинг ўзидаёқ бошлаб, кейинги йил пухта тайёргарлик билан чемпионатда иштирок этишни кўзлаётгани қувонарли. Бу борада биз «Динамо» мухлислари ҳам кейинги йилда вилоятимизнинг бош жамоасини қўллаб-қувватлаш учун ўзига хос янгиликлар яратишни режалаштириб қўйганмиз. Ҳар ҳолда Самарқанд аҳли ҳам Олий Лига баҳсларини соғиниб қолган. Бунинг исботини кейинги йилда мавсумнинг дастлабки ўйинларидан бошлаб кўришимизга ишонаман» - дейди Шавкат Бурҳонов.

«ЎФФ ва ПФЛ томонидан Ўзбекистон Кубоги финалининг Самарқандда ўтказилиши қарори ҳам биз самарқандлик ишқибозларни қувонтирди. Мамлакатимизнинг энг кучли икки клуби ўртасидаги учрашув Самарқанддаги «Динамо» стадионида ўзгача бир руҳда ўтишига ишонаман. Қолаверса, Қашқадарё ва Тошкентдан келадиган мухлислар ҳам финал учрашуви баҳонасида кўҳна шаҳримизнинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилиб кетишади. Биз самарқандлик мухлислар эса шу куни бетараф бўлиб, чиройли футбол тарафдори бўламиз. Ўйлайманки, кубок финали Самарқандда ёдда қоларли тарзда бўлиб ўтади» - дея таъкидлайди «Динамо» клуби мухлислари етакчиси.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 17:15, 23.11.2016.
Ўқилди: 6949 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик