Кириш Регистрация
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес 0-2 Хетафе
08/02 19:00 Лечче 2-1 Удинезе
08/02 19:00 Брайтон 0-1 Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья 1-1 Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао 4-2 Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль 1-2 Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло 0-5 Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
10/02 01:00 Вильярреал - Эспаньол

Дилявер Ваниев: «Насаф»га Ўзбекистон Кубоги финалида омад тилаймиз»

Баҳо:
+ | -

“Насаф” - “Машъал” (2:0) учрашуви якунига етгач, “Машъал” жамоаси бошлиғи Дилявер Ваниев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-Ўйин ҳақида гапиришдан аввал, бир қувонарли ҳолни таъкидлаб ўтмоқчиман. Бугунги учрашувда ҳар иккала жамоа сафида ҳам “Машъал” академиясида тарбия топган ўйинчилар тўп тепишди. Бундай ўйинчилар билан қанчалик фахрлансак арзийди. Айниқса, “Насаф” сафида тўп тепаётган академиямиз тарбияланувчилари ва собиқ футболчиларимизнинг бугунги кўрсатган ўйини жуда мазмунли бўлди. Тўғриси, биз булардан фахрланамиз. Клубимиз бундан буён ҳам мана шундай футболчиларни ўзбек футболи учун тарбиялаб вояга етказишдаги ишларини давом эттираверади.

Энди ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, чемпионатнинг сўнгги учрашуви бўлишига қарамасдан футболчилар бугун тезкор бўлишди. Икки принципиал рақиб майдонда кураш олиб борди. Жамоамизда кўплаб йўқотишлар бўлишига қарамасдан бугун мақсадимиз ғалаба қозониш эди. Афсуски, мақсадимиз амалга ошмади. Қолаверса, бизга нисбатан “Насаф” жамоаси ғалабага муносиб ўйин кўрсатди. Сўзимни сўнгида “Насаф” жамоасини бу йилги эришган ютуғи – бронза медалини қўлга киритгани билан табриклайман. Ўзбекистон Кубоги финалида эса уларга омад тилаймиз.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 20:35, 23.11.2016.
Ўқилди: 12063 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.