«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике Европа чемпионлар лигаси доирасида бўлиб ўтган «Селтик»га қарши ўйин (2:0) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Қийин гуруҳда муддатидан аввал 1-ўрин масаласини нақд қилдик. Бизда ажойиб жамоа йиғилган. Барча ўйинларда гуруҳ етакчиси эканимизни исботладик. Бу билан ўйинчиларни табриклайман.
Бугунги ўйинда ўз савиямизни намойиш қилдик. Бу ўйин ҳам «Манчестер Сити»га қарши бўлган баҳсга ўхшаш бўлди. «Селтик» бизга нисбатан кучли прессинг уюштиришга ҳаракат қилди, лекин биз тўпни назорат қилдик. Ҳеч қандай муаммога дуч келмадик, ўйин биз учун очко кечди. Месси ўзининг юқори даражасида ўйнади.
Пике ва Альбани нима учун алмаштирдим? Улар жароҳатдан кейин энди тикланишди. Мен уларни кейинги ўйинга асрашни истадим.
Неймар? Бугун унинг ўйини қовушди. Мухлисларга Неймарга нисбатан ҳуштакбозлик қилишди? Бу 5-10 дақиқа давом этди холос», – дейди Энрике.