Гарет Бэйл Испания чемпионатидаги «Барселона» клубига қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Футболчи Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Спортинг» клубига қарши ўйинда жароҳат олиб, 57-дақиқада алмаштирилган эди.
Тиббий кўрикдан сўнг, Бэйлнинг камида 3 ҳафтага сафдан чиққани маълум бўлди. Агар унинг аҳволи яхшиланмаса ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш талаб қилинса, футболчи 6-8 ҳафта мобайнида майдонга тушмайди.