Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

«Барселона» Бальдени сотишга тайёр, аммо битта муҳим шарт билан

Баҳо:
+ | -

Турли миш-мишларга қарамай, «Барселона» чап қанот ҳимоячиси Алехандро Бальдени сотиб юборишни унчалик истамаяпти. Мавжуд маълумотларга кўра, бош мураббий Ханс-Дитер Флик 22 ёшли футболчини асосий таркибда кўрмаяпти, шу сабабли испаниялик ҳимоячининг клубдаги келажаги сўроқ остида турибди.

Шундай бўлса-да, журналист Рохер Торельо берган маълумотларга кўра, «кўк-анорранглилар» шу ёзда Бальдени трансферга қўйишни режалаштиришмаяпти. Каталонияликлар ўз тарбияланувчисини фақатгина клубга молиявий жиҳатдан жуда фойдали бўлган ва футболчининг ўзини ҳам қониқтирадиган таклиф тушсагина сотишга тайёр бўлишади.

Алехандро Бальденинг Transfermarkt порталидаги баҳоси 50 миллион еврони ташкил этади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 11:33, 12.06.2026.
Ўқилди: 401 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик