Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Доннарумманинг акаси: «Жижи ҳеч қачон «Милан»ни тарк этмайди, чунки у миланиста»

Баҳо:
+ | -

«Милан» дарвозабони Жанлуижи Доннарумманинг акаси Антонио 17 ёшли футболчини «Ювентус» клубига ўтиши ҳақидаги хабарларни инкор қилди.

«Жижи ҳеч қачон «Ювентус»га ўтмайди. Биз ҳар куни гаплашиб турамиз. У «Милан»ни тарк этмайди.

Айни пайтда Буффон Италия терма жамоасининг асосий дарвозабони. Бироқ у фаолиятини якунлагач, укамнинг даври етиб келади.

Жижи «Милан»да бахтиёр, у ҳар доим миланиста бўлиб келган» - деди Антонио Corriere dello Sport хабарида.

Антонио Доннарумма ҳам дарвозабон ҳисобланади ва айни пайтда Грециянинг «Астерас» клубида ўйнамоқда.  

Манба: sports.ru
Киритилди: 14:21, 24.11.2016.
Ўқилди: 5403 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.