Европа лигасини тарк этган «Интер» зарарни қоплаш учун яқин орада бир қатор футболчилар билан хайрлашиши мумкин, деб хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport.
Манбанинг маълумотига кўра, Европа лигасининг плей-офф босқичига чиқа олмаган жамоа € 15 млн зарар кўрган. Буни қоплаш учун миланликлар Давиде Сантон, Фелипе Мело, Габриэл Жезус, Стеван Йоветич ва Жонатан Биабиани билан хайрлашиши мумкин.