Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Ўзбекистон кубоги-2016 финали. «Локомотив» – «Насаф»

Баҳо:
+ | -

Самарқанд шаҳри 30 ноябрь куни Ўзбекистон кубоги-2016 финал учрашувига мезбонлик қилади. Финал учрашувида мамлакатимизнинг икки етакчи клублари, бу йил чемпионликни қўлга киритган -“Локомотив” ва амалдаги Ўзбекистон кубоги соҳиби - “Насаф” жамоалари ўзаро баҳс юритишади.

Бу икки жамоа 2015 йили Ўзбекистон кубоги баҳсларининг ярим финалида тўқнаш келишган.

Ярим финалнинг дастлабки учрашуви Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда 12 август куни бўлиб ўтган. Ушбу учрашувда жамоамиз “темирйўлчилар”ни 2:0 ҳисобида доғда қолдиришган. Учрашувдаги голларни Азамат Алланиёзов ва Шоҳруҳ Гадоев киритишган.

Ярим финалнинг жавоб учрашуви эса 2015 йил 15 сентябрда бўлиб ўтган. Бунда “Локомотив” жамоаси 1:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритган, учрашувдаги ягона голни Марат Бикмаев киритган. Ҳар иккала учрашувнинг умумий ҳисобига кўра, қаршиликлар финал йўлланмасини қўлга киритган эди.

“Насаф” жамоаси бу йил ўз тарихида олтинчи марта кубок финалида иштирок этса, “Локомотив” жамоаси иккинчи марта финалда қатнашади. Ушбу жамоалар ўз тарихида бир мартадан кубок соҳиби бўлишган. “Насаф” амалдаги кубок соҳиби бўлса, “темирйўлчилар” 2014 йилда кубокни қўлга киритишган эди.

“Локомотив” жамоаси ПФЛ томонидан ўтказилган қуръага кўра, финал учрашувининг номинал майдон эгаси ҳисобланади.

Яна бир марта эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви 30 ноябр чоршанба куни, Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида соат 13:00да бошланади.

Финал учрашуви чипталари, Қаршидаги "Марказий" стадион чиптахоналари орқали сотилмоқда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:36, 26.11.2016.
Ўқилди: 10153 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.