Дунёнинг энг нуфузли бокс нашрларидан бири "The Ring Magazine" ўзбекистонлик истеъдодли боксчи Жавоҳир Умматалиевга эътибор қаратди.
Нашр ижтимоий тармоқларда Умматалиевнинг америкалик жаҳон чемпиони Шакур Стивенсон билан АҚШдаги машҳур "Mayweather Boxing Gym" залида ўтказган машғулот ва спарринг жараёнидан кадрларни эълон қилди.

"The Ring Magazine" ўз постида Жавоҳирни катта истиқболга эга ўзбекистонлик боксчилардан бири сифатида таърифлади.
Нуфузли нашрнинг бундай эътибори Умматалиевга халқаро бокс жамоатчилиги томонидан қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатмоқда. Айниқса, унинг Шакур Стивенсон каби юқори савияли боксчи билан бирга машғулот ўтказаётгани ҳам эътиборга молик.
Шу тариқа, ўзбекистонлик боксчи Жавоҳир Умматалиев жаҳон бокси эътиборига тушишда давом этмоқда.













