ФИФА президенти Жанни Инфантино ЖЧ-2018 видеоҳакамлар ишлайдиган биринчи йирик мусобақа бўлишини маълум қилди.
«Россияда ўтадиган ЖЧ-2018да ҳакамларга хато қилмаслиги учун биринчи марта ёрдам кўрсатилади. Унда видео-ёрдамчилар хизматидан фойдаланилади. Конфедерациялар кубогида эса тизимни синовдан ўтказамиз. 2018 йил март ойида синов натижаларига якуний баҳо берамиз» - деди Инфантино.