Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

АПЛ. Алексис Санчеснинг «дубли» «Арсенал»га ғалаба келтирди

Баҳо:
+ | -
Англия Премьер-лигасининг 13-тури доирасида "Арсенал" ўз майдонида "Борнмут"ни қабул қилди ва ғалаба қозонди.

Баҳснинг 12-дақиқасида ҳисоб очилди. Ҳимоячи қўпол хатога йўл қўйиб, тўпни дарвозабонга етказиш чоғида Санчесга бериб қўйди. Алексис дарвозабонни алдаб, бўш дарвозани ишғол қилди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, меҳмонлар пенальтидан ҳисобни тенглаштиришди. Каллум Уилсоннинг зарбасини Чех қайтара олмади.

Иккинчи бўлимни Венгер шогирдлари фаол бошлашди ва яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Ўзил рақиб жарима майдончасининг ўнг томонидан тўпни эгаллаб турди ва олис устун томон етказди. Тўп эса ҳимоячининг бошига тегиб, ўша томонга кетди. Начо Монреал тўпни дарҳол нарига устун томон юқоридан етказди. Уолкотт эса бош билан дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда "канонирлар" ўйин тақдирини ҳал қилишди. Қарши ҳужумда Ўзил жарима майдончасига кирган Жируга пас берди ҳамда Оливье тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Санчес ҳимоячиларни ортда қолдирди ва бўш дарвозани ишғол қилди.

Ушбу ғалабадан кейин "Арсенал" ўз очколарини 28тага етказди ва 4-ўринга мустаҳкам жойлашди.

АПЛ, 13-тур
"АРСЕНАЛ" - "БОРНМУТ" - 3:1 (1:1)
Голлар: 1:0 – 12 Санчес, 1:1 – 23, пенальти Уилсон, 2:1 – 53 Уолкотт, 3:1 – 90 Санчес.
Арсенал – Чех, Мустафи, Монреаль, Дебюши (Габриэл, 16), Косьельни, Окслейд-Чемберлен (Рэмзи, 75), Эль-Ненни, Уолкотт (Жиру, 76), Ўзил, Санчес, Жака.
Борнмут – Федеричи, Фрэнсис, Аке, Смит (Муссе, 81), Кук, Станислас (Айб, 71), Гослинг, Кинг, Артер, Смит, Уилсон (Афобе, 63).
Огоҳлантиришлар: Кук (4), Фрэнсис (7), Мустафи (22), Санчес (62), Артер (73), Смит (80), Гослинг (88), Габриэл (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:18, 27.11.2016.
Ўқилди: 8284 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.