«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатидан ўрин олган «Реал Сосьедад»га (1:1) қарши ўйиндан сўнг машғулотда кўринмади.
Клуб расмий сайтининг хабарига кўра, 29 ёшли футболчи спорт залида якка тартибда шуғулланган. Месси Сан-Себастьяндаги ўйиндан сўнг мушакларида оғриқни ҳис қилган ва уларни бартараф қилиш учун махсус машқларни бажарган.
Ундан ташқари, «блаугранас» машғулотини Жерар Пике ва Жорди Альба ҳам ўтказиб юборган. Улар ҳам «Реал Сосьедад»га қарши ўйинда жароҳат олган.