«Женоа» ҳужумчиси Жованни Симеоне отаси Диего бош мураббийлик қилаётган «Ателтико» клубида ўйнаш орзуси борлигини маълум қилди.
Футболчи А сериянинг 14-турида «Ювентус» (3:1) дарвозасига иккита гол уриб, ўйин қаҳрамони бўлган эди.
«Мен «Атлетико» клубида ўйнашни орзу қиламан. Бу клуб бизнинг оиламизга жуда яхши муносабатда бўлмоқда. У буюк, аммо жуда камтар клуб.
Италия футболига мослашиш қийин кечади, бу ерда савия Аргентинадан баландроқ. Техника ва тезликдаги фарқ нафақат ўйинларда, балки машғулотларда ҳам сезилиб туради. Ҳар куни жиддий шуғулланишга тўғри келади» - деди Жованни.
Жорий мавсумда у А сериянинг 11 ўйинида майдонга тушиб, 4та гол урган.